10:25 / 16.06.2023
660

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

Лондонлик Пол Ридинг исмли полициячи Эдвар Роудда маҳаллий мусулмонлар жамоаси билан 16 йил ишлагандан сўнг Исломни қабул қилган.

"Менинг ишим - жамоатчилик билан мулоқот қилиш", дейди Пол мусулмонлар кўп бўлган минтақада тартибни сақлаш вазифаси ҳақида. “Кўпчилик менга: Пол, иншааллоҳ, қачондир сен исломни қабул қилиб, мусулмон бўласан”, деб айтишарди, деб эслайди у. “Аммо ҳеч ким мени бундай қилишга мажбурламаган. Орадан маълум вақт ўтгач, мен Қуръонни ўрганишни бошладим ва Ислом динига диққат билан қарай бошладим. Бу ажойиб, тинчлик дини. Беш ой ичида мен икки марта Қуръонни  ўқиб чиқдим”.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у бирорта ҳам фарз намозни қазо қилмайди. “Ёнимга келган диндош ёшлардан: “Намоз ўқияпсизми?” деб сўрайман. Бир куни келиб улар: “Биз ҳам намоз ўқияпмиз”, дейишади. Алҳамдулиллаҳ, шундай бўлади... Улар мени, мен эса уларни илҳомлантира оламан, – дея таъкидлайди қонун посбони.

– Одамлар мендан: нега Исломни танладингиз? – деб сўрашади.

Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади деб жавоб бераман. Худога шукур, менда ҳеч қандай шубҳа-гумон йўқ. Мен шунчаки полициячи эмасман. Мен ака, амаки, ўғил, жиян ва дўстман. Ва мен бахтлиман! – дейди Пол.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»
ePN