11:13 / 16.06.2023
632

"Энди Пайғамбаримизга биздан шикоят қилманг" (Бўлган воқеа)

"Энди Пайғамбаримизга биздан шикоят қилманг" (Бўлган воқеа)

Бир нур юзли отахон ҳикоя қиладилар:

1970 йиллар. Билежик вилоятидаги чиройли шаҳарчада яшаймиз. Уйимизда ижарачи муфтий биродаримиз ҳам бор, юзига қарасангиз, ҳаловатни ҳис қиласиз (Туркияда ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманга алоҳида муфтий тайинланади). Қачон фиқҳдан саволим бўлса, сўрар, ҳар сафар бир хил жавоб олардим:

“Хоҳласангиз, кечқурун бизникига келинг, бемалол шу масалада гаплашамиз”.

Ўша йилларда эндигина намоз ўқий бошлагандим. Билмаган нарсаларим кўп эди. Муфтий олдимда эканидан фойдаланиб, хаёлимга нима келса сўрардим.

Туманимизда имомлик қиладиган домламиз ҳам бор эди. Қуръони каримни тажвид билан ўқишни у кишидан ўрганганман. Муфтий оға ва шу имом бир-бирлари билан қиёматлик биродар, оға-ини эдилар.

Бир куни имом “Мукаммал илмиҳол. Саодати абадия” китобининг муаллифи Ҳусайн Ҳилмий Ишиқ ҳазратлари ҳақида гапириб, у зот Истанбулда истиқомат қилаётганини айтди. Муфтий оға катта иштиёқ билан ойнинг бошида Истанбулга йўл олди. Мақсади у муборак зотни зиёрат қилиш эди. Лекин орзусига етолмади. Келаси ой бориб, яна кўришолмади. Эзилиб, бўйнини букиб, ғамгин ҳолда қайтди.

Ўша оқшом хуфтон намозидан кейин қўлларини очиб, йиғлаб ёлворибди: “Аллоҳим! Аҳволим Ўзингга аён, дардимни ҳеч кимга тушунтиролмаяпман. Мен у зот билан кўришишни, танишишни истайман... Расулуллоҳнинг ҳурматлари ҳаққи, шу муборак зотни кўришни насиб эт, Худойим!”

Шу куни кечаси тушида севикли Пайғамбаримизни кўрибди. У зот уйига кўзни қамаштирувчи ёруғлик билан кириб келиб, қулоғига шивирлабдилар: “Хавотир олма, ўғлим, иншааллоҳ, орзуингга етасан!..” Бу хушхабардан кўнгли ҳапқириб, уйғонибди.

Орадан 2–3 кун ўтиб, имом муфтий оғани кечки овқатга таклиф қилибди. Бориб, қай кўз билан кўрсинки, меҳмонлар орасида Ҳусайн Ҳилми Ишиқ ҳазратлари ўтирарди! “Устоз!” дея ҳайқириб юборибди ҳайрат ва қувонч билан. Кўришаётганларида у муборак зот муфтий оғанинг қулоғига пичирлабди:

– Энди Пайғамбаримизга биздан шикоят қилманг, хўпми, биродар?


Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Энди Пайғамбаримизга биздан шикоят қилманг" (Бўлган воқеа)
ePN