14:00 / 16.06.2023
104

Нью-Йорк собиқ мэри шахсий сафарларда полициячини олиб юргани учун 500 минг доллар жаримага тортилди

Фото: Reuters

Нью-Йорк собиқ мэри Билл де Блазио 2020 йилги президентлик сайловлари олдидан тарғибот пайтида полиция департаментидан фойдалангани учун 155 минг доллар жарима тўлаши ва шаҳар ҳисобига 319 минг доллардан кўпроқ пул ўтказиши керак. Бу ҳақда АҚШ Манфаатлар тўқнашуви кенгаши (CОIB) баёнотида айтилади.

Ҳужжатга кўра, де Блазио сайлов кампанияси доирасида штатдан ташқаридаги 31 та сафарида ўзи билан олиб юрган шаҳар полицияси хавфсизлик хизмати ходимининг йўл харажатларини шаҳар бюджетидан тўлаган. CОIB маълумотларида айтилишича, де Блазио ва рафиқасига 2019 йил май сентябрь ойларида ҳамроҳлик қилган ходим, Нью-Йорк полициячисининг маоши ва қўшимча иш ҳақини ҳисобга олмаганда, собиқ мэрдан 319 794 доллар олиши кутилмоқда.

Кенгаш раиси Милтон Уильямснинг айтишича, мернинг сайловолди сафарлари учун шаҳар ўз бюджетидан пул тўлашга мажбур эмас. CОIB де Блазиога жарималарни тўлаш учун 30 кун муҳлат берди. Унинг адвокати Эндрю Челли Кенгашнинг қарори “ўйламасдан ва ўзбошимчалик” билан қабул қилинганини, бу АҚШ конституциясига зид эканини айтди.

Де Блазио 2019 йилнинг май ойида АҚШ президентлиги учун даъвогарлик қилганди. Ўшанда у Дональд Трампни мағлуб этиш учун ўзига хос қобилиятларга эга эканини таъкидлаган. The Wall Street Journal мамлакатда ҳам, нью-йоркликлар орасида ҳам собиқ мерни қўллаб-қувватлайдиганлар камлиги ҳақида ёзган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк собиқ мэри шахсий сафарларда полициячини олиб юргани учун 500 минг доллар жаримага тортилди
ePN