Фото: Getty Images
Россия фуқаролари Афғонистонга саёҳат қилишдан воз кечишлари керак, ташриф фақат ўта оғир ҳолатларда, расмий ҳолатларда амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.
“Саёҳат сабабидан қатъи назар, росиияликларга Афғонистонга ташрифдан тийилиш тавсия қилинади. Афғонистонга саёҳат қилиш фақат сўнгги чора сифатида ва расмий ҳолатларда бўлиши керак, бу ҳақда Кобулдаги элчихонамиз хабар берган. Улар Республикада кечаётган вазиятдан яхшироқ хабардор”, — деди Кабулов.
У Афғонистондаги вазият кескинлигича қолаётгани таъкидлади. Россия Бош консуллигининг фикрига Афғонистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам қўшилади.
“Улар мамлакатга кириш хавфли эканини тушуниб, афғон ҳукумати томонидан уюштирилган ташриф учун тадбиркорларга виза беришга ҳаракат қилади. Бу ҳукумат имкони борича ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини кафолатлашини англатади”, — дейди Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди