08:28 / 17.06.2023
693

Путин: “АҚШ бир марта ядро қуролидан фойдаланиб, прецедент яратган”

Путин: “АҚШ бир марта ядро қуролидан фойдаланиб, прецедент яратган”

Фото: “РИА Новости”

Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда Владимир Путин АҚШ 1945 йилда Японияга атом бомбаси ташлаганини эсга олди.

"Америка Қўшма Штатлари бир пайтлар ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ўзига хос прецедент яратган”, — деди Россия президенти.

Сизга эслатиб ўтаманки, дунёда ядро қуролига эга бўлмаган давлатга қарши ядро қуролини қўллаган ягона давлат бу Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига икки марта ҳужум қилган Америка Қўшма Штатларидир”, — деди у Санкт-Петербургда сўзлаган нутқида.

Улар буни қилишга ҳақлимиз, деб ҳисобладилар. Бундай прецедент АҚШ томонидан яратилган”, — дея қўшимча қилди Путин.

Маълумот учун, АҚШ 1945 йил 6 ва 9 август кунлари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаган. Ўшанда портлаш натижада 80 минг нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: “АҚШ бир марта ядро қуролидан фойдаланиб, прецедент яратган”
ePN