date
views 388

Жазоир президенти Путинни бутун инсониятнинг дўсти деб атади

Фото: “РИА Новости”

Жазоир президенти Абдулмажид Теббун Россия президенти Владимир Путинни бутун инсониятнинг дўсти деб атади.

У шундай баёнот билан Россия давлати раҳбарига ўзи ҳам иштирок этган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида мурожаат қилди.

Жаноб президент, сизнинг сўзларингиздан шундай хулосага келдимки, сиз бутун инсониятнинг дўстисиз, Жазоир каби дунёнинг барча мамлакатлари билан дўстсиз”, — деди Теббун.

Бир кун аввал, 15 июнь куни Кремлда Путин ва Теббун ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар якунида икки давлат ўртасида чуқур стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди.

Бундан ташқари, Россия ва Жазоир раҳбарлари тегишли келишувни имзолаш орқали коинот ҳудудидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жазоир президенти Путинни бутун инсониятнинг дўсти деб атади