11:25 / 17.06.2023
750

Польшада ЖАР президентининг қўриқчилари ўтирган самолёт қўлга олинди

Фото: AP Photo

Жанубий Африка Республикаси ҳукумати делегациясини Украинага олиб кетаётган самолёт бортида хавфли материаллар ва келиши ҳақида хабар берилмаган шахслар борлиги сабабли Варшава аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Самолёт бортида Жанубий Африка вакилларига олиб киришга рухсат этилмаган хавфли материаллар бўлган. Бундан ташқари, самолётдаги бир қанча одамлар ҳақида Польшага олдиндан хабар берилмаган”, — дейилади вазирлик хабарида.

Польша Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Африка делегациясининг Варшавага ташрифини тўғри тайёрлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширганини таъкидлади: учта маслаҳат учрашуви бўлиб ўтган, делегация вакиллари президент девони ва элчихона билан доимий алоқада бўлган. Бундан ташқари, уларга Польшага кириш учун риоя қилиниши керак бўлган барча расмиятчиликлар ҳақида маълумот берилган.

Аэропортда қўлга олинган самолёт ичида Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафосанинг Украина ва Россияга ташрифи чоғида унга ҳамроҳлик қилиши керак бўлган хавфсизлик хизмати ходимлари, дипломатлар ва журналистлар бор эди.

AP ва Радио Зет нашрларининг ёзишича, самолёт ўқотар қурол олиб юриш рухсатномаси билан боғлиқ муаммолар туфайли ушланган. Польша чегарачиларининг айтишича, ЖАР хавфсизлик хизмати расмийлари рухсат этилмаган қуролларни олиб юрган. Охир-оқибат Жанубий Африка ва Польша расмийлари бу масалани ҳал қилган ва одамлар самолётдан чиқарилган.

Рамафоса 15 июнь куни Польшага, сўнг Киевга келди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Украинага ЖАР президентидан ташқари Замбия, Комор ороллари иттифоқи, Сенегал ва Миср раҳбарлари, шунингдек, Конго Республикаси ва Уганда раҳбарларининг махсус вакиллари ҳам ташриф буюрди. Улар Киевдан кейин Москвага боришни режалаштирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада ЖАР президентининг қўриқчилари ўтирган самолёт қўлга олинди
ePN