20:26 / 17.06.2023
239

Тўқаев: «Айрим йирик давлатлар ўз кун тартибини ўтказишга интилиб келмоқда»

Тўқаев: «Айрим йирик давлатлар ўз кун тартибини ўтказишга интилиб келмоқда»

Фото: Оқўрда

Халқаро вазият оптимизм уйғотмаяпти, шу сабабли Қозоғистон ҳар доимгидек ҳам бир жону бир тан бўлиши керак, дея Тўқаевнинг сўзларини келтирмоқда Оқўрда матбуот хизмати.

«Бугун биз халқаро вазиятнинг мисли кўринмаган даражада кескинлашаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айрим йирик давлатлар ўзи кун тартибини мажбурлаб тиқиштиришга, ўз стандартларини ўтказишга уринмоқда.

Турлича, кўпинча диаметриал қарама-қарши бўлган ғоялар ва ёндашувлар тўқнашуви нафақат геосиёсат ва иқтисодиётда рўй бермоқда, шунингдек, маданият ва маърифат қадриятлари, бошқача қилиб айтганда мафкурани ҳам қамраб олмоқда.

Бу бир қатор давлатлар ва халқларнинг хавфсиз умргузаронлик қилиши учун энг жиддий салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Халқаро вазият оптимизм уйғотмаяпти, шу сабабли Қозоғистон ҳар доимгидек ҳам бир жону бир тан бўлиши керак», — деган Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Қозоғистон давлат раҳбари давлатчиликни мустаҳкамлаш зарурияти ҳақида гапира туриб, «акс ҳолда биз тарих йўлининг четига чиқиб қоламиз ва йўқликка юз тутамиз», деган.

«Миллатимизнинг сифати биринчи галда келажакдаги жаҳон тузилмасида қандай ўрин эгаллашимизни белгилаб беради. Агар биз кучли давлат бўлишни истасак, биз биргаликда қандай келажак қураётганимиз, миллий орзумиз қандай бўлиши, Қозоғистон фуқароси қандай бўлиши кераклиги, бизнинг таянч нуқталаримиз қаердалиги, мамлакатимизнинг миссияси нималардан иборат бўлиши ҳақидаги фундаментал саволларга жавоб топишимиз керак бўлади.

Бугун мен бу масалада ўз қарашларимни ифода этмоқчиман. Ўтказилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни жамиятдаги чуқур ижтимоий-маданий ўзгаришлар билан ҳамоҳанг олиб боришдек муҳим вазифа олдимизда турибди.

Биз олдинга интилиб, ўз қадриятларимизни мустаҳкамлаш устида доимий иш олиб бориш билан бирга мамлакат ривожига тўсиқ бўладиган барча нарсалардан воз кечишимиз лозим. Фақат шу йўл билан биз миллатимизнинг янги сифатига эга бўламиз ва кўп асрлик давлатчилигимизни мустаҳкамлаймиз. Акс ҳолда, биз тарих йўлининг четига чиқиб қоламиз ва йўқликка юз тутамиз. Мен ҳар қанақа қадриятни махсус фармон ёки қонун билан жорий этиб бўлмаслигини жуда яхши тушуниб турибман», — деган Қозоғистон президенти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев: «Айрим йирик давлатлар ўз кун тартибини ўтказишга интилиб келмоқда»
ePN