15:27 / 18.06.2023
122

Шавкат Мирзиёев Эронга етиб борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев президент Иброҳим Раисий таклифига биноан18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга жўнаб кетганди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбари Теҳрон шаҳрига етиб борганини маълум қилди.

Ўзбекистон прездентини “Меҳробод” халқаро аэропортида Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф муносабати билан икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Теҳронда президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан учрашувлар ўтказади. Бўлажак олий даражадаги музокараларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Эронга етиб борди (фото)
ePN