Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкаси ўзининг кундалик ҳисоботида хабар беришича, сўнгги бир неча кун ичида Запорожье вилояти, Донецк вилоятининг ғарби ва Бахмут атрофида шиддатли жанглар давом этмоқда.
Ушбу ҳудудларнинг барчасида Украина Қуролли Кучлари ҳужумкор операцияларни давом эттирмоқда.
Айни пайтда жанубда рус қўшинлари ўзларини нисбатан самарали ҳимоя қилаётгани ҳам таъкидланган
Таҳлилчиларга кўра, ҳар икки томон ҳам сезиларли талафот кўрмоқда. Россия талафотлари Бахмут учун жанг энг қизғин паллага кирган март ойидан бери энг юқори даражага чиққан.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар