15:15 / 19.06.2023
525

Эквадорда бир ҳафта олдин тобутдан тирик топилган аёл вафот этди

Фото: Скриншот

Эквадорда 76 ёшли Белла Монтоя дафн маросимига тайёргарлик вақтида тобутдан тирик топилганидан кейин бир неча кун ўтиб вафот этди, деб хабар бермоқда El Univerco.

9 июнь куни Монтоя инсулт ва юрак хуружи гумони билан касалхонага ётқизилганди. Шифокорлар аёлга ёрдам беришга уринган, бироқ у жонлантириш чораларига реакция билдирмаган. Натижада навбатчи шифокор унинг ўлганини маълум қилган. Ўша куни қариндошлари аёлнинг жасадини дафн маросимига олиб кетган, аммо тайёргарлик пайтида унинг ҳали нафас олаётганини пайқашган. Сўнг Монтоя яна касалхонага олиб кетилган. Шифокорларга нисбатан текширув бошланган.

ОАВ ёзишича, 16 июнь куни Монтоя Бабаоё шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимида вафот этди — у биринчи сафар ҳам ўша ерда ўлган, деб топилганди. Унинг ўлимини яқинлари тасдиқлади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўлим сабаби ишемик инсулт.

BBC News маҳаллий ОАВга таяниб хабар беришича, аёлнинг жасади аллақачон жамоат қабристонига дафн этилган. Маросимни Монтоянинг биринчи дафн маросимига тайёргарлик кўрган черков ўтказган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эквадорда бир ҳафта олдин тобутдан тирик топилган аёл вафот этди
ePN