
nz1.ru сайти хабарига кўра Бразилияда олимпиада оловини кўтариб бориш маросимига олиб чиқилган ягуар(холдор қоплон)нинг бўйинтуруғи ечилиб кетган ва аскарларга ҳужум қилган. Аввалига йиртқич ҳайвонга 4 маротаба тинчлантирувчи ўқ отилган. Бироқ тинчлантирувчи қоплонга таъсмр қилмасдан, у ҳамла қилишда давом этган. Оқибатда ваҳшийлашган ҳайвоннинг бошига ўқ узишга мажбур бўлишган.
Маҳаллий олимпия ўйинлари бошқармаси шундай дейди: "Айб бизнинг ўзимизда, вахший жониворни бу ерга олиб чиқиш ноўрин эди. Олимпиада тинчлик ва дўстликни тарғиб этади. Унинг олови миллатлараро баҳамжиҳатлик ва дўстликнинг рамзи. Маросимда юз берган кўнгилсизлик бутунлай бу нарсаларнинг аксини билдиради." «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар