12:15 / 21.06.2023
858

Ҳиндистонда ўзбекистонлик уч нафар опа-сингил ҳибсда ушлаб турилгани аниқланди

Фото: The New Indian 

Ҳиндистоннинг айрим оммавий ахборот воситаларида ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик уч нафар опа-сингил ҳақида маълумотлар тарқатилди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси вазиятни назоратга олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Элчихона ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар кўрди. Маълум бўлишича, аёллар 2021 йил октябрда Ҳиндистон—Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудуддан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган.

Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил августида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилибди.

The New Indian нашри аёллардан бирининг мурожаатини эълон қилган. Унда айтилишича, аёллар Facebook орқали танишган Ҳиндистон фуқаросига ишонган ва Ҳиндистонга ишлаш учун кетмоқчи бўлган.

Афсус билан қайд этиш жоизки, фуқароларимиз ёки уларнинг яқинлари томонидан ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинмаган.

Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олинди ва фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда” — дейилади “Дунё” АА хабарида.

Дипломатик миссия Ўзбекистон фуқароларини Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда ўзбекистонлик уч нафар опа-сингил ҳибсда ушлаб турилгани аниқланди
ePN