18:21 / 21.06.2023
209

Сингапур миллиардерлар ҳаёти учун энг қиммат шаҳар деб топилди

Фото: Wikimedia

Швейцариянинг Жулиус Байер экспертлари миллиардерлар учун яшаш энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтингини тузди. Рейтингда Сингапур биринчи ўринни эгаллади.

Сингапурни биринчи ўринга қўйилиши сабаби сифатида бу ерда турмуш даражасининг юқорилиги ва кўчмас мулкка талабнинг кучли экани билан изоҳланган.

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи қаторларини мос равишда Шанхай ва Гонконг эгаллаган. Тўртинчи ўринда Лондон, бешинчи ўринда эса Нью-Йорк бормоқда.

Рейтинг тузувчилари дунёнинг 25 та йирик шаҳарларида даромади 1 миллион доллар ва ундан кўп бўлган одамларнинг яшаш учун сарфлайдиган маблағларини таҳлил қилишди. Бу йил илк бор Дубай дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ўнталигига кирди (7-ўрин). Bloomberg хабарига кўра, рўйхатга Монако (6-ўрин), Тайпей (8-ўрин), Сан-Паулу (9-ўрин) ва Майами (10-ўрин) ҳам киритилган.

Миллиардерлар учун яшаш энг қиммат бўлган шаҳарлар ўнлиги:

  1. Сингапур
  2. Шанхай
  3. Гонконг
  4. Лондон
  5. Нью-Йорк
  6. Монако
  7. Дубай
  8. Тайпей
  9. Сан-Паулу
  10. Майами

Аввалроқ экспертлар барча учун дунёдаги энг қиммат шаҳарларни аниқлаган эди. Ўша рейтингда биринчи ўринни Нью-Йорк ва Сингапур эгаллаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапур миллиардерлар ҳаёти учун энг қиммат шаҳар деб топилди
ePN