
Дункан Джонснинг “Варкрафт” видеоўйини асосида суръатга олган фильми мазкур жанр асосида суръатга олинган барча фильмлар ичида энг кассабоп дея топилди деб ҳабар қилади SlashFilm. Фильм дунё бўйича айни вақтда 377 млн. АҚШ долларига яқин маблағ тўплади ва ундан аввал биринчилик поғонасини умумий ҳисобда 336 млн. АҚШ долларига тенг маблағ тўплаб эгаллаб турган “Форс Шахзодаси” фильмидан ўзиб кетди.
Асосий даромад хитойлик ўйин ихлосмандлари томонидан тўпланди. Касса йиғини бўйича Хитойнинг ўзидаёқ 200 млн. АҚШ долларига яқин маблағ тўпланди, айни ўша дамда АҚШнинг ўзида бор йўғи энди 37 млн. АҚШ доллари йиғилган эди.
Танқидчиларнинг дахшатли тақризларига қарамай машҳур “Варкрафт” видеоўйини асосида олинган фильм рекорд ўринатди. SlashFilm кузатувчилари бундай омад дейарли кўпчиликни ташкил этувчи хаваскор ўйинчилар ҳисобидан келди дея изоҳлашмоқда. Ҳабарга кўра уларни асосий қисмини хитойликлар ташкил этади.
Манба mail.ru сайти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар