Ҳозир Россия тақдири ҳал бўлмоқда, унинг геосиёсий келажаги белгиланмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Ўртоқ офицерлар, сизлар Ватанимиз тақдири ҳал бўлаётган пайт, мамлакатимиз учун ўта масъулиятли вақтда ўқишни битирдингиз. Мамлакатимизнинг геосиёсий келажаги белгиланмоқда”, - деди Шойгу Кремлда олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчиларига мурожаат қилаётиб.
“Коллектив Ғарб Россияга қарши ҳақиқий уруш очди, барча кучлари билан уни синдиришга уринмоқда”, - дея қўшимча қилди Россия мудофаа вазири.
Шойгу Россияга қарши санкциялар киритилаётгани, тартибсизликлар ва ҳарбий можаролар келтириб чиқарилаётгани, қўшни давлатлар томонидан Киев режимига катта ҳарбий ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳарбий ОТМлар битирувчиларидан юқори моҳирлик, бор кучини сарф қилишлик, зудлик билан ностандарт қарор қабул қилиш ва зиммасига масъулиятни олиш талаб этилади.
“Сизларга шахсий таркибни ўқитиш ва тарбия қилиш ишониб топширилган. Жанговар тайёргарликка махсус ҳарбий операция тажрибасини дадил жорий этинг”, - дея таъкидлади Шойгу.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади