12:53 / 23.06.2023
225

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

Афғонистонда ҳокимиятдаги “Толибон” ҳаракатининг олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакатда суддан ташқари жазо амалиётини тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилган.

Ҳеч ким суд қарорисиз бировни калтаклашга ҳақли эмас, ҳатто бу кичик жисмоний зарба бўлса ҳам. Суд шариат асосида жазо тайинлайди. Бошқалар эса кимнидир таёқ ёки қамчи билан уришга ҳақли эмас”, — дея “ТАСС” “Толибон” вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган.

Мужоҳид фармонни бузганлар жазоланишини таъкидлаган.

Аввалроқ халқаро ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари “Толибон” томонидан мамлакатнинг собиқ ҳукумати ва миллий озчилик вакилларига нисбатан суддан ташқари қатағон қилиш фактлари ҳақида бир неча бор хабар берган эди.

“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни 2021 йил августида Америка ҳарбий контингенти мамлакатдан чиқиб кетишидан сўнг  қўлга киритган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади
ePN