16:13 / 23.06.2023
261

Британия разведкаси: Россия Қрим мудофаасини кучайтиришда жанговар делфинлардан фойдаланмоқда

Британия разведкаси: Россия Қрим мудофаасини кучайтиришда жанговар делфинлардан фойдаланмоқда

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинадаги вазият бўйича кунлик шарҳида Россия қўшинлари сўнгги пайтларда аннексия қилинган Қримдаги Севастопол кўрфазининг мудофаасини сезиларли даражада кучайтирганини ёзмоқда. Вазирлик тақдим этган сунъий йўлдош тасвирларидан кўриниб турибдики, кўрфазга кираверишда камида тўртта тўр ва сузувчи тўсиқлар ўрнатилган.

Фото: Twitter

Бундан ташқари, Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ҳафта ичида кўрфаздаги махсус қўриқхоналар сони сўнгги бир неча ҳафта ичида икки баравар кўпайган — уларда махсус ўқитилган денгиз сутемизувчилари борлиги тахмин қилинади.

Шарҳ муаллифларининг фикрича, катта эҳтимол билан қўриқхоналарда шиша бурунли делфинлар (афалина) сақланади, улар душман ғаввосларига қаршилик кўрсатишга ўргатилган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия денгиз флоти Арктика сувларида жанговар китлар ва тюленлардан ҳам фойдаланади, деб ишонилмоқда.

Севастопол океанариумида илгари Украина ҳарбий-денгиз кучлари манфаатлари учун делфинлар билан машғулот ўтказилган бўлса, Қрим аннексия қилинганидан кейин у Россия денгиз флоти таркибига ўтган. Аввалига Россия Мудофаа вазирлиги “денгиз ҳайвонларини ҳарбий мақсадларга ўргатиш заруратини” кўрмаётганини билдирди, аммо кейин вазирлик Севастополдаги аквариум учун янги ҳайвонлар сотиб олаётгани маълум бўлди.

Айтишларича, Қрим кўпригини қўриқлашда жанговар делфинлар ҳам қатнашади.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги июнь ойидаги шарҳларидан бирида Россия фронтдан узоқда, жумладан Қримда қуруқликдаги мудофаа чизиғини қандай кучайтираётгани ҳақида ёзганди. Британия разведкасига кўра, Кремль Украина Қуролли кучларининг аннексия қилинган ярим оролга ҳужум бошлашидан қўрқади, Қрим устидан назоратни сақлаб қилиш Россия раҳбарияти учун асосий сиёсий устуворликлардан бири ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия разведкаси: Россия Қрим мудофаасини кучайтиришда жанговар делфинлардан фойдаланмоқда
ePN