date
views 695

Украина раҳбарияти Обаманинг сўзларини жиддий танқид қилди

Украина раҳбарияти Обаманинг сўзларини жиддий танқид қилди

Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Твиттер тармоғида AҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг айрим қримликларнинг Россия таркибига кириш истаги ҳақидаги баёнотини танқид қилди.

«Балки хатоларни тан олиш ва янги баҳоналар ҳақида ўйламаслик вақти келгандир?» дея Обамага юзланган Подоляк.

Унинг фикрича, Оқ уйнинг собиқ раҳбарининг сўзлари ҳозир «халқаро ҳуқуқ амалда мавжуд эмаслигини» кўрсатади.

22 июнь куни CNN телеканалига берган интервюсида Обама Ғарб томони Россиянинг Қримни аннекция қилишга етарли қаршилик қила олмаганини таъкидлаган.

Сиёсатчи ўша пайтда яриморол аҳолиси бундай ўзгаришлар тарафдори бўлганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина раҳбарияти Обаманинг сўзларини жиддий танқид қилди