11:41 / 24.06.2023
227

Қоҳирада “ядровий бешлик” вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Фото: CNBC

Июн ойи ўрталарида бўлиб ўтган учрашувда Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франциядан келган экспертлар стратегик хавфларни камайтириш ва ядровий доктринани муҳокама қилди, дея хабар берди Давлат департаменти.

Қоҳирада ядро қуролига эга бешта давлат (Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция) вакилларининг амалий учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда 23 июн, жума куни АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Вашингтон томонидан ташкил этилган ушбу учрашув 13-14 июн кунлари Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) муҳокамаси доирасида бўлиб ўтган. “Тегишли ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари экспертлари стратегик хавфларни камайтириш, шунингдек, ядровий доктриналар ва сиёсатларни муҳокама қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Учрашувда АҚШдан Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари иштирок этди. Бошқа давлатлардан кимлар вакил бўлгани ҳақида хабар берилмаган.

"АҚШ делегацияси делегацияларнинг профессионал ёндашувини ва мудофаа вазирликлари вакиллари тематик мунозараларга қўшилганини маъқуллади", дея маълум қилди Давлат департаменти ва АҚШнинг ҳозирги раислиги ушбу форматда "муҳим масалаларни муҳокама қилишга кўмаклашиш саъй-ҳаракатларини давом эттиришини" қўшимча қилиб ўтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қоҳирада “ядровий бешлик” вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди
ePN