Россия қўшинлари мустаҳкам мудофаани қуриб, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) бир жойдан бошқа силжишини олдин билиб оляпти. Бу ҳақда Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александир Сирский “Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Душман силжишимизнинг энг хавфли йўналишларини олдиндан билди ва билиб олишда давом этяпти ва уни бартараф этиш ғоят қийин бўлган мустаҳкам мудофаани қурмоқда”, - деди Сирский. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Украиналик генералнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда, уларга етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас. Сирский фронтнинг олдинги чизиғида Украина армияси учун қийин вазият юзага келганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Шунингдек, ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда дея маълум қилган эди. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди