10:41 / 25.06.2023
323

Песков: Россиядаги исён кўтаришга уриниш махсус операцияга таъсир қилмайди

Песков: Россиядаги исён кўтаришга уриниш махсус операцияга таъсир қилмайди

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) билан боғлиқ юзага келган вазият Украинадаги махсус ҳарбий операцияга таъсир қилмайди, махсус операция давом эттирилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ҳечам. Махсус ҳарбий амалиёт давом этмоқда, жангчиларимиз фронтнинг олдинги чизиқларида қаҳрамонлик кўрсатишмоқда, улар Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумини ғоят самарали ва муваффақиятли қайтаришмоқда”, - деди Песков “Вагнер” билан боғлиқ вазият махсус операция олиб борилишига таъсир қиладими деган саволга жавоб бераётиб.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожинга қарши жиноий иш тугатилади, у Беларусга кетади. Песков олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини таъкидлади. Бу мақсадларга эришишда Беларусь президентининг саъй-ҳаракатлари алоҳида ўрин тутган. Александр Лукашенконинг ўзи Пригожин билан музокаралар ўтказиш ташаббусини билдирган.
Россия президенти матбуот котибининг маълум қилишича, аввал бошдан Пригожин “юришида” иштирок этишдан бош тортган “Вагнер” жангчилари Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузади. Воқеаларда қатнашган жангчилар уларнинг фронтдаги хизматларини инобатга олиб, таъқиб қилинмайди.
Россиянинг қатор минтақаларида жорий этилган аксилтеррор режими тез орада бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: Россиядаги исён кўтаришга уриниш махсус операцияга таъсир қилмайди
ePN