23 июн куни «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни жиноятларда айблаб, Россияда ҳарбий исён бошлади. Пригожиннинг ёлланма аскарлари Ростов-Дон марказига оғир ҳарбий техникаларни олиб киришди ва Жанубий ҳарбий округ штабини эгаллади. Бизнесмен Москва томон «адолат марши» уюштиришини эълон қилди.
Шанба куни кундузи «вагнерчилар» колоннасини Воронеж ва Липецк областларида кўришди. Аммо кечга бориб Пригожин ёлланма жангчилар «колонналарни ортга қайтаргани» ва «режа бўйича дала лагерлари йўналишида ҳаракатланаётгани» ҳақида маълум қилди.
Бу унинг Владимир Путин илтимоси бўйича Александр Лукашенко билан ўтказган телефон мулоқотидан кейин рўй берди. «Вагнер» жангчилари олқишлар ва маҳаллий аҳолининг ҳайқириқлари остида Ростов-Донни тарк этишди. Қуйида ушбу жараён акс этган суратлар.
Вагнер, Пригожин, Сергей Шойгу, Валерий Герасимов, Ростов-Дон “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг