16:06 / 25.06.2023
317

Бадавлат бўлишига қарамай, оддий одамлар каби яшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

Бадавлат бўлишига қарамай, оддий одамлар каби яшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

Кўплаб юлдузлар бой ва машҳур бўлиб, оддий одамлардан бутунлай бошқача тарзда яшайди. Уларнинг уйини хизматкорлар тозалайди, болалари энага томонидан тарбияланади, шахсий ҳайдовчи уларни дўконга олиб боради. Бироқ баъзи юлдузлар стереотипларни бузган ҳолда оддий одамлар каби ҳаёт кечиради

Блейк Лайвли ва Райан Рейнолдс фарзандларига ўзлари қарайди

Фото: AdMe

Актёрнинг оиласида тўнғич қизи туғилганда чақалоққа ўзлари қараб, энага ёллашмайди.

“Бунчалик сабр-тоқатим борлигидан ҳайрон қолдим, — дейди Райан. — Кечаси 5 марта асабийлашмай тураман, таглигини алмаштираман. Қанчалик чарчаган бўлсам ҳам, табассум қиламан. Биз энага ёлламадик. Энди қизимизга фақат ўзимиз ғамхўрлик қиламиз ва бу менга ёқади”.

Бундан ташқари, Блейк стилист хизматидан фойдаланмайди

Фото: AdMe

Актриса нафақат болага энагасиз ғамхўрлик қилади, балки ўзи соч турмаги ва макияж ҳам қилади. Актриса қизил гилам учун ҳашаматли либосларни ҳам ўзи танлайди. Балки, бу арзимас нарсадек туюлар, лекин машҳурлар кўпинча ўзларини профессионаллар қўлига топширишни афзал кўришади, аммо Блейк ўзига ўзи ҳам стилист, ҳам визажист.

Зендая ҳам ўзи бўянади

Фото: AdMe

“Дюна” юлдузи анчадан бери уни ҳайратда қолдирадиган визажистлар ишларини кузатиб келаётганини тан олади ва у уйда ўзига ёққан образларни такрорлайди. Ҳозирда актриса тадбирларга доим ўзи пардоз қилади — бундан дам олади.

Том Ҳолланд оддий рейсда учади, ҳатто парвоз вақтида нарса тўқийди

Фото: AdMe

Бир муддат актёрнинг севгилиси Зендая фильм суратга олинаётгани сабабли ундан узоқда яшайди. Том эса қизни кўриш учун самолётда Ернинг нариги томонига учади. Салондаги актёрни мухлислари кўриб қолишади — у ўзини чалғитиш учун тўқиб ўтирганди.

Женнифер Лоуренс тежамкорликка одатланган

Фото: AdMe

Бадавлат бўлишига қарамай, актриса пулларини бекорга ишлатмайди: у ўзи дўконга боради, аввалги квартирасида яшайди ва ҳамма нарсани чегирма нархда сотиб олишни афзал кўради. “Болалигимдан менга пулни қандай тежашга ўргатишган, ҳатто у кўп бўлса ҳам”, — дейди Женнифер.

Элайжа Вуд шаҳарни электр самокатда босиб ўтади

Фото: AdMe

Баъзи юлдузларнинг шахсий ҳайдовчиси бўлган бир пайтда жилмайган ҳолда самокатда кетаётган Элайжани кўчада танимаслик мумкин. У ўнлаб оддий одамлар каби шаҳар бўйлаб самокатда ҳаракатланишни афзал кўради.

Метю Макконаҳи онасига яқинроқ бўлиш учун Голливудда яшамайди

Фото: AdMe

Актёр Техасда туғилган, унинг уйи ҳали ҳам Голливуд тепаликлари орасида эмас. “Бу ерда онам, оилам яшайди”, — дейди актёр. Унинг болалари ҳар куни бувисини кўришади — бу онаси, болалари, Метю ва рафиқаси учун ҳам муҳим.

Сара Жессика Паркер ва унинг болалари иккинчи қўл дўкондан кийинади

Фото: AdMe

Сара Жессика Паркер нафақат ўзи иккинчи қўл кийимлардан кийинади, балки бу фойдали одатни фарзандларига ҳам ўргатган.

“Ўғлимнинг гардеробидаги деярли барча футболкалари иккинчи қўл маҳсулот, у акцияли савдо дўконларида кўп нарса сотиб олади. Қизим ҳам шундай — оиламиздаги кийимларни баъзан 3 авлод кияди”, — дейди актриса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бадавлат бўлишига қарамай, оддий одамлар каби яшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)
ePN