
“Ўзтемирйўлконтейнер” Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, маиший техника юклари (музлаткич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) ортилган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандер-Аббас портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.
39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган.
Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, 25 июнь куни Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.