10:35 / 26.06.2023
277

Пригожин сабаб Польша Беларусь билан чегарани мустаҳкамлашга қарор қилди

Фото: Delfi

“Вагнер” ва унинг раҳбари Евгений Пригожиннинг Минскка “ўтиши” ҳақидаги хабарлар фонида Польша Беларусь билан чегарани мустаҳкамлашга қарор қилди. Бу ҳақда бош вазир Матеуш Моравецкий айтиб ўтди.

25 июнь куни Моравецкий ва Миллий мудофаа вазирлиги раҳбари Мариуш Блашак мамлакатнинг 18-разведка полки ҳудудига, кейин эса Польша—Беларусь чегарасига ташриф буюрган.

Моравецкийнинг сўзларига кўра, Варшава Россиядаги ҳарбий исён натижаларини “яқиндан кузатиб бормоқда”, Польша ҳарбийлари Беларусь ва Калининград вилояти билан чегараларни қўшимча равишда мустаҳкамлаган.

Бош вазирнинг тушунтиришича, бу чоралар Москвадан эҳтимолий таҳдидга жавобдир, чунки “Лукашенко ва Путин ноодатий ҳаракатни амалга ошириши мумкин”.

Ўз навбатида, Польша ахборот маконининг хавфсизлиги бўйича комиссари, махсус хизматлар координатори Станислав Жарин Беларусь билан чегарада кескинлик кучайганини истисно қилмаяпти.

“Биз Беларусда Пригожиндан камида тўғридан-тўғри Польшага зарба берадиган гибрид операцияни кучайтириш учун фойдаланишларини истисно этолмаймиз. Бу, албатта, назорат қилиниши керак бўлган масала, Польша хизматлари шундай қилади”, — деди Жарин.

Бундан ташқари Британиянинг Sky News телеканали хабар беришича, генерал-лейтенант Ричард Даннатт Украина раҳбариятини Евгений Пригожин бошчилигидаги “вагнерчилар”нинг Киевга Беларусдан эҳтимолий ҳужуми ҳақида огоҳлантирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин сабаб Польша Беларусь билан чегарани мустаҳкамлашга қарор қилди
ePN