Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатда «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин исён кўтарганидан кейин илк марта кўриниш берди. Россия Мудофаа вазирлиги Шойгу «махсус ҳарбий амалиёт»да қатнашаётган «Ғарб» ҳарбий гуруҳларидан бирининг фаолияти билан танишгани айтилган пост эълон қилди ва унга Шойгунинг вертолётда юргани тасвирланган видеони илова қилди.
Шойгуга «Ғарб» округи командири Евгений Никифоров ҳисобот берган. Шойгу округ раҳбарияти иштирокида йиғилиш ҳам ўтказган.
Маълумот учун, Сергей Шойгу Россияда 23 июн куни бошланган ҳарбий исёндан кейин илк марта кўриниш берди. Евгений Пригожин бошчилигидаги исёнчилар Ростов вилоятидан ҳаракатланишни бошлаб деярли ҳеч қандай қаршиликсиз Москвага яқинлашди. Пойтахтга киришга 200 км қолганида эса Пригожин гўёки Беларус президенти Лукашенко билан музокарадан кейин қўшинларини ортга қайтаришини эълон қилди.
Ҳарбий исёндан мақсад унинг раҳбари Пригожиннинг сўзларига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва штаб бошлиғи Валерий Герасимовни қўлга олиб, жазолаш бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!