Россия президенти Владимир Путин “Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси давлат ҳисобидан таъминланганини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Путинга кўра, 2022 йилнинг майидан 2023 йилнинг майигача ҳукумат хусусий ҳарбий кампанияга 86 миллиард рублдан ортиқ (1 млрд доллардан ортиқ) пул тўлаган. Шу билан бирга, Konkord компаниясининг эгаси “Воэнторг” орқали бир йилда давлатдан 80 миллиард рубль даромад олган.
“Умид қиламанки, ҳеч ким ҳеч нарса ўғирламади ёки камроқ ўғирлади, лекин биз ҳаммаси билан шуғулланамиз”, — деди Россия президенти.
Шунингдек, у “Вагнер” гуруҳи жангчилари мамлакатда ҳурматга сазовор бўлиб, “мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатганини” айтди.
“‘Вагнер’ гуруҳига келсак, биз бу гуруҳ жангчилари ва қўмондонларига доимо катта ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз, чунки улар ҳақиқатан ҳам жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган”, — деди у.“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?