19:30 / 27.06.2023
690

Лукашенко “Вагнер” Беларусга қандай фойда олиб келишини айтди

Фото: Reuters

“Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси қўмондонлари Беларусга кўчиб ўтиш чоғида республика ҳарбийлари билан ўз тажрибаларини баҳам кўриши мумкин. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко мудофаа вазири Виктор Хренин билан учрашувда маълум қилди.

Улар олдинги сафда ҳужум отрядлари бўлган. Улар сизга қуроллар ҳақида гапириб беради: қайси бири яхши ишлаган, қайси бири эса ишламаган. Тактика, қуролланиш, қандай ҳужум қилиш ва ҳимояланиш кераклиги ҳақида тажрибаси билан бўлишади. Бу бебаҳо. Вагнерчилардан шу кўникмаларни олишимиз керак”, — деди Лукашенко ва “Вагнер” жангчиларидан қўрқадиган нарса йўқлигини таъкидлади.

26 июнь куни кечқурун Россия президенти Владимир Путин “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг “адолат марши”да иштирок этишдан бош тортган вагнерчиларига танлов таклиф қилганди. Жумладан, Россияда Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш орқали хизматни давом эттириш ёки хизматни тарк этиб, қариндошлари олдига ёки Беларусга кетиш.

Мен берган ваъда бажарилади. Такрор айтаман, танлов сизники, лекин бу фожиали хатосини тушунган рус аскарларининг танлови бўлишига ишонаман”, — деган Путин.

Пригожин исёни

“Вагнер” билан боғлиқ воқеалар Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини вагнерчилар лагерига зарба беришда айблаб, жавоб беришга ваъда берганидан кейин бошланди. 24 июнь куни эрталаб “Вагнер” кучлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини тўсиб, Москва томон йўл олди. Россия Мудофаа вазирлиги айбловларни рад этиб, буни провокация деб атади.

Ўша куни кечқурун, Лукашенко билан музокаралар натижасида Пригожин чекинишни эълон қилди. Кремль Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилиши, вагнерчилар жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва Пригожиннинг ўзи Беларусга кетиши мумкинлигини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко “Вагнер” Беларусга қандай фойда олиб келишини айтди
ePN