00:25 / 28.06.2023
1 176

Россия биринчи марта Украинада «Охотник» дронидан фойдаланди

Россия биринчи марта Украинада «Охотник» дронидан фойдаланди

Фото: РИА Новости

Россия Қуролли Кучлари Украинадаги уруш ҳудудида биринчи марта бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётининг ёрдамчиси бўлган С-70 «Охотник» зарба берувчи ва разведка қилувчи учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланди.

Бу ҳақда Украинадаги дроннинг тармоқда пайдо бўлган суратларига таяниб, турк матбуоти хабар тарқатди. Журналистларнинг фикрича, дроннинг силуэти ва ўлчами унинг «Охотник» эканидан далолат беради. Қайд этилишича, дрон Украина Қуролли кучларининг Суми вилоятидаги объектларига зарба бериш учун ишлатилган.

Дроннинг тўлиқ хусусиятлари маълум эмас

Ғарблик ҳарбий эксперт Петр Бутовский сўзларига кўра, «Охотник»нинг оғирлиги 25 тонна, шундан 2,8 тоннаси қуролларни ташкил қилади. Узунлиги 14 метр, қанотлари кенглиги 19 метр. Паст баландликдаги тезлиги 1,4 минг км/с, парвоз масофаси 5 минг км.

Радарларни йўқ қилиш учун «Охотник» товушдан тез учадиган X-58 ракетасини (тахминан 260 километр парвоз масофасига эга), денгиз нишонларига қарши эса паст баландликда учувчи Х-35 ракетасини ташиши мумкин. Шунингдек, «Охотник» модификацияланган, товушдан тез учувчи тўртта X-74M2 ракетаси ва саккизта КАБ-250 бошқариладиган бомбалар билан қуроллана олади.

Дрон қирувчи самолёт билан биргаликда ишлайди

«Охотник» радарлар учун деярли «кўринмас» ҳисобланади ва бешинчи авлод қирувчи самолётига эргашади. 2-3 та қирувчи самолётга эргашадиган 20-30 та «Охотник» душман инфратузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

«Охотник» биринчи марта 2018 йил июнь ойида синов парвозини амалга оширди. 2019 йил август ойида Су-57 қирувчи самолёти билан биринчи қўшма парвозни бажарди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

2021 йил январь ойида дрон синов доирасида ердаги нишонни муваффақиятли бомбардимон қилди. «Ростех» давлат корпорацияси бош директори Сергей Чемезов сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги учун «Охотник»лар 2023 йилдан серияли ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия биринчи марта Украинада «Охотник» дронидан фойдаланди
ePN