Италияда 88-рақамли либосларни кийиш тақиқланди

Италияда 88-рақамли либосларни кийиш тақиқланди
Италияда 88-рақамли либосларни кийиш тақиқланди
Фото: Reuters

Италияда 88-рақамли либос кийиш тақиқланди. Мамлакатда футбол стадионларида антисемитизмни йўқ қилишга қаратилган шартнома имзоланди. Италия ички ишлар вазири Маттео Пянтедоси ушбу ташаббус футбол ривожига “катта ҳисса” қўшишини таъкидлади.

Қарор мухлислар томонидан миллатчиликни эслатувчи рамзлардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади. Бундан ташқари футболчилар 88-рақамли либосларни кийишлари мумкин эмас.

Томошабинларга барча оммавий тадбирларда камситувчи сўзлардан фойдаланиш тақиқланди. Шунингдек, камситиш ҳолатлари юз берса, ўйинларни муддатидан олдин тугатиш бўйича тавсиялар берилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар