Россия президенти Владимир Путин мамлакат мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклаб, ушбу байрам жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат ва адолат ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
"Ислом динининг улуғ қадамжоларини зиёрат қилиш ниҳоясига етган бу байрам чуқур маънавий-ахлоқий маънога эга. У азал-азалдан эзгу ишлар, қўни-қўшнига ғамхўрлик билан ажралиб туради, жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат, адолат ғояларини қарор топтиришга хизмат қилади.
Россия мусулмон жамоаси мамлакат ҳаётида буюк ижодий яратувчанлик ролини ўйнайди, миллатлараро ва динлараро тинчликни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш, ёш авлод тарбиясига катта ҳисса қўшмоқда.
Бугун аждодларининг тарихий, маънавий, ватанпарварлик анъаналарига таянган мусулмон жангчилар махсус ҳарбий операция давомида фидойилик, мардлик ва жасорат кўрсатмоқда. Ўз сафдошлари билан елкама-елка Россияни ҳимоя қилмоқдалар. Сизларга соғлик ва муваффақият тилайман", - дейилади Россия президенти табрик сўзида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди