22:00 / 30.06.2023
515

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

Католик черкови немис епископлар конференцияси томонидан қилинган баёнотда, 2022 йилда черков аъзолигини тарк этганлар сонининг 522 минг 821 тага етгани билдирилди.

Баёнотда аъзоликни тарк этганлар сонининг энг юқори даражага етгани таъкидланади. 2021 йилда черковни тарк этганлар сони 359 минг, 2020 йилда эса 221 минг 390 бўлгани эслатилди.

Германияда 2022 йилги рақамларга кўра, католик черков аъзоси 20 миллион 937 минг 590 нафар ва ҳалиям аҳолининг 24,8 фоизини ташкил қилади. Ибодатхонадан юз ўгиришнинг асосий сабаблари орасида кўпроқ таъқиб қилиш ҳолатлари кўрсатилган.

"Католик черкови жамоатчилик кўз ўнгида ўлмоқда", деди Черков ҳуқуқшуноси Томас Шуллер Германиянинг DPA ахборот агентлигига.

Шуллерга кўра, "Черковнинг “ўлим”и нафақат ўзига таъсир қилади, балки давлат, жамиятнинг ижтимоий ва таълим тизимини пойдевор тошини йўқотишига олиб келади. Бу воз кечиш фақат черковнинг ички муаммоси эмас, чунки келажакда Германия жамиятига ҳам таъсир қилади, уни сезиларли даражада ўзгартиради.

Германия епископлари конференцияси президенти Георг Баетзинг католик черковини тарк этаётган одамлар сонининг кўплигини “ташвишли” деб таърифлади:

Биз бу ўзгаришларга кўзимизни юма олмаймиз ва хоҳламаймиз. Фаол бўлинг ва одамлар биз улар учун борлигимизни ҳис қилишлари керак", деди у диндорларга қарата.

Немис католиклари марказий қўмитаси раиси Ирме Стеттер Карп черковдан ажралишни зоҳирий инқироз белгиси сифатида кўришини таъкидлади:

"2022 йилда 520 мингдан ортиқ одам черковни тарк этди. Бу рақам вазиятни очиқча кўрсатиб турибди. Черков, айниқса, ички суиистеъмолчилик жанжали туфайли ишончни йўқотди", деди у.

Немис протестант черкови 2022 йилда олдинги йилга нисбатан 380 мингдан ортиқ аъзосини йўқотгани эълон қилинди.

Олмон протестант черкови томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, черков аъзолари сони 2022 йилда 2,9 фоизга камайган ва 19,15 миллион кишига этган. Бу пасайиш 2021 йилда 2,6 фоизни ташкил этди.

Шунга кўра, ўтган йили Германияда черковларни тарк этганларнинг умумий сони расман 903 минг кишини ташкил қилганини тушуниш мумкин.

Эътиборлиси, гарчи бошқа европа мамлакатлари қатори Германияда ҳам исломофобия кучайиб бораётгани қарамай, мазкур мамлакатда мусулмонлар сони тобора ортиб бормоқда. Айрим манбаларга кўра, айни пайтда олмонлар диёрида 6 миллион нафар атрофида мусулмон яшайди. Бу аввало Ислом динига амал қилувчиларнинг оилага эътибори туфайли туғилиш кўплиги билан изоҳланади. Қолаверса, бунга айрим мусулмон ўлкалардаги нотинчликлар сабабли мухожирларнинг ушбу ўлкага кўпроқ бораётгани ҳам ҳисса қўшмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган
ePN