23:09 / 30.06.2023
2 338

Путин халқ олдига чиқди, бироқ...

Путин халқ олдига чиқди, бироқ...

Россия президенти “Пригожин юриши”дан сўнг илк бор мамлакат жанубига – Доғистонга ташриф буюрди. У ерда фуқаролар билан суҳбатлашди ва ҳарбий қўзғолон пайтида россияликларнинг қўллаб-қувватлашига шубҳа қилмаганини айтди. Бироқ Ғарб таҳлилчилари Путиннинг қудрати заифлашган, деган фикрда.

Доғистонда президент туризмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди ва шу доирада майдонлардан бирига йиғилган фуқаролар олдига ҳам чиқди.

Расмийлар мамлакатдаги вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани ҳақидаги сигналларга қарамай, кўпчилик Ғарбда “вагнерчи”ларнинг муваффақиятсиз бўлса-да исёни Кремл раҳбарини заифлаштирган деган хулосага келган.

The Wall Street Journal газетасининг иддао қилишича, Евгений Пригожин Ростов-Донга ташрифи чоғида мудофаа вазири ва Бош штаб бошлиғини қўлга олишни режалаштирган. “Вагнер” асосчиси ФСБ унинг режаси ҳақида билиб олганидан сўнг исённи режалаштирилганидан эрта бошлашга мажбур бўлган.

Жорий ҳафтада Сергей Шойгу омма олдида кўриниш берган бўлса-да, Пригожиннинг яна бир “душман”и Валерий Герасимов ҳеч қаерда кўринмаяпти.

"The Moscow Times" нашри манбаларига таяниб, Украинадаги рус қўшинлари қўшма группировкаси қўмондонининг ўринбосари, генерал Сергей Суровикиннинг ҳибсга олингани эҳтимоли ҳақида хабар бермоқда. New York Times газетасининг ёзишича, Россиянинг таниқли генералларидан бири Пригожиннинг режасидан хабардор бўлган.

Россиянинг қўшнилари Беларусда "вагнерчи”лар мавжудлигидан хавотирда. Литва Давлат хавфсизлик департаменти (VSD)нинг айтишича, Вилнюс бу борадаги хавфларни кўриб чиқмоқда.

Литва разведкаси маълумотларига кўра, “Вагнер” гуруҳининг Санкт-Петербургдаги штаб-квартирасида тинтувлар чоғида топилган ҳужжатлар орасида Литва ҳукуматига 2020 йилда Пригожин томонидан тайёрланаётган ахборот ҳужумига оид далиллар ҳам бўлган.

Украинадаги рус қўшинлари қўшма группировкаси қўмондонининг ўринбосари, генерал Сергей Суровикиннинг  ҳибсга олиниши ҳақидаги миш-мишлар  Суровикин уч кундан бери оиласи билан алоқада бўлмагани ҳақидаги хабарлардан  сўнг пайдо бўлди.

“Важные истории” нашри икки манбага таянган ҳолда Суровикин ҳибсга олинмаганини ёзади. Журналистларнинг хабарига кўра, генерал сўроқ қилиниб, қўйиб юборилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин халқ олдига чиқди, бироқ...
ePN