23:20 / 01.07.2023
855

Украина ҚК Россиянинг хавфли қуролидан огоҳлантирилди

Украина ҚК Россиянинг хавфли қуролидан огоҳлантирилди

Россиянинг “Ланцет” дрони Украина қуролли кучлари учун энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади, деб ёзади шарҳловчи Питер Сучиу “19FortyFive” учун мақоласида.

Россия мос нишонларни қидира оладиган ва ҳалокатли аниқ зарбалар бера оладиган камикадзе дронлардан фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратмоқда”, - дейилади материалда.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, Россия дрони жуда самарали ва тежамкор қурол бўлиб, ундан разведка ва душман кучларига ҳужум қилишда фойдаланиш мумкин. Муаллиф шунингдек, унинг енгиллиги - 12 килограммлигини қайд этган.

“Ланцет” тобора Украина қўшинлари учун энг катта таҳдидлардан бири сифатида кўрилмоқда”, - деди шарҳловчи.

Аввалроқ “France-Presse” агентлиги Россия армияси дронлар ва артиллерия имкониятларидан фойдаланиш бўйича Украина қўшинларидан миқдор ва сифат жиҳатидан олдинда эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҚК Россиянинг хавфли қуролидан огоҳлантирилди
ePN