12:13 / 02.07.2023
101

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

Туркиядаги нодавлат нотижорат ташкилотлари Афғонистон шимолидаги кам таъминланган 15 минг оилага қурбон гўшти тарқатди.

Етти Бошоқ инсонпарварлик ёрдам жамияти, Ваҳдад уюшмаси, Фотиҳ вақфи, Аҳдга Вафо Турон хайрия уюшмаси, ИҲҲ халқаро вақфи, Турк уйларига ёрдам ҳаракати ва бошқа хайрия ташкилотлари томонидан Афғонистон шимолидаги вилоятларда истиқомат қилувчи 15 минг муҳтож оилага қурбонлик гўштлари ва бошқа хайриялар етказиб берилган. Мазкур ишларни ташкил қилишда мамлакатда фаолият юритадиган Ирфон хайрия ташкилоти яқиндан ёрдам берган.

Етти Бошоқ жамияти расмийси Фарҳод Тунcарнинг берган маълумотига кўра, уюшма Афғонистон шимолидаги муҳтож оилаларга қурбонлик тарқатмоқдалар. Унинг айтишича, Афғонистондаги қурғоқчиликнинг таъсири бу йил кўпроқ сезилмоқда, бу вазиятнинг халқнинг яшаш тарзига салбий таъсир кўрсатяпти.

 “Етти Бошоқ” томонидан бу йил 1000 га яқин етим болалар ва камбағал оилага молиявий ёрдам ва қурбонлик гўшти тарқатдик” деди Фарҳод Тунсар.

“Ваҳдад” уюшмаси масъул ходими Усмон Демир бу йил ҳомийлар ва ёрдамсевар кишилар қурбонликларини муҳтож оилаларга ўз қўллари билан топшириш шарафига муяссар бўлганини таъкидлади.

Афғон ҳамда турк халқи ўртасида дўстлик ва қардошликдан ҳам юксакроқ муҳаббат бор, дейди Усмон Демир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда
ePN