Яқин ўн йилликларда Хитой Ой ва астероидларда қазиш ишларини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия космик қўмондонлиги раҳбари Пол Годфрига таяниб, The Sunday Times хабар берди.
“Хитойликлар Ойдаги энг муҳим минераллар ҳақида маълумот берадиган 'Оқ китоб'ни чиқаришди. Улар аллақачон Ерга намуналар олиб келган ва бу йўналишда узоқроққа боришни истайди. Астероидларда қазиш ишларини олиб бориш ҳаётимиз давомида ҳақиқатга айланади”, — дейди Годфри.
У Хитой ва Россия космик тадқиқотлар ва космик қуролларни яратишга “миллиардлаб сармоя киритаётгани”ни айтди.
АҚШ Коинот қўмондонлиги раҳбари Жеймс Диккинсон Вашингтон космик пойгада Пекиндан ортда қолаётгани ҳақидаги хавотирлар фонида Пентагон ўз имкониятларига ишончи комиллигини билдирди.
“Албатта, биз бошқа давлатлар, хусусан, Хитой ва Россия томонидан гипертовушли қуроллар намойиш этилганига гувоҳ бўлдик. Хавфни қандай камайтириш мумкинлиги нуқтаи назаридан бу соҳани ўрганишни давом эттирмоқдамиз”, — деди у.«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар