Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан “Тўпкапи турк дунёси маҳалласи маданият маркази”да 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Стратегик тараққиёт маркази директори Элдор Туляков бошчилигидаги делегация, Туркияда вақтинча ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Амирсаид Агзамходжаев ўзининг чиқишида Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан қутлаб, ўтган вақт мобайнида ёшларни қўллаб-қуватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Туркиядаги Ўзбекистон ёшлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, иштирокчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан танишди.
Ўзбекистон Стратегик тараққиёт маркази директори Элдор Туляков Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?