Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан “Олға, Ўзбекистон!” шиори остида футбол турнири ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Мусобақа аввалида иштирокчилар Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти билан танишди. Шунингдек, жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови жараёнлари ҳақида сўзлаб берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Пекин Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди. Учрашувда мазкур университетда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон президентининг ёшларга йўллаган байрам табригининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда сўзга чиққан ўзбекистонлик талабалар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловида фаол иштирок этишларини билдиришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?