23:46 / 02.07.2023
939

23 минг долларлик тўй: “Толибон”нинг 60 ёшли губернатори 18 ёшли қизга уйланди

23 минг долларлик тўй: “Толибон”нинг 60 ёшли губернатори 18 ёшли қизга уйланди

Фото: Hasht-e Subh Daily

“Толибон” ҳаракатининг Лағмон вилоятидаги 60 ёшли губернатори 18 ёшли қизга уйланди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Губернатор Зайнул Абдин 18 ёшли қизга икки миллион 285 минг афғони (26 726 доллар) тўлаб уйланган. “Толибон” амалдорининг никоҳ маросими ўтган жума куни (30 июнь) Лағмон вилояти расмийсининг маълумотларини тузатиш учун бўлиб ўтган.

“Толибон” вакили қизнинг отасига 800 минг афғони (9357 доллар) ва Султон Ғози Бобо шаҳридан бир парча ер совға қилган. Тўйнинг нархи эса икки миллион афғонидан (тахминан 23 400 доллар) ошган.

Маълумотларга кўра, Зайнул Абдин ёш рафиқаси учун бир миллион афғонига (11 700 доллар) тилла сотиб олган.

Афғонистонда мажбурий никоҳ тақиқланган

 Тақиқ асосида Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида 50 ёшли эркакнинг 12 ёшли қизни мажбуран никоҳига олишига рухсат берилмаган. “Толибон” тақиққа риоя қилмаганлар қонуний жавобгарликка тортилишини маълум қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 23 минг долларлик тўй: “Толибон”нинг 60 ёшли губернатори 18 ёшли қизга уйланди
ePN