10:07 / 03.07.2023
71

Францияда тартибсизликлар туфайли 700 дан ортиқ киши қўлга олинди

Францияда тартибсизликлар туфайли 700 дан ортиқ киши қўлга олинди

Фото: AP

27 июн куни Францияда 17 ёшли Наэл М.нинг полициячи томонидан ўлдирилгани туфайли бошланган ва ўшандан бери давом этаётган тартибсизликлар пайтида, 2 июл куни 719 та янги қўлга олишлар амалга оширилди, улардан 194 таси Парижда. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Таққослаш учун: 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси бутун мамлакат бўйлаб 1300 киши қўлга олинди. 2 июлга ўтар кечаси Марсел, Ницца ва Страсбургда фуқаролар ва полиция ўртасида алоҳида тўқнашувлар қайд этилган. Хусусан, Марсел марказида полиция ва ёшлар ўртасида кечгача тўқнашувлар содир бўлди. Ушбу жанжал пайтида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Парижда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Елисей майдонларини кучайтирилган ҳолда қўриқлашди.

1 июл куни пойтахт чеккасидаги Нантерда Наэл билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Масжиддаги маросимга юзлаб одамлар йиғилди, деб ёзади Le Figaro газетаси. Марҳумнинг яқинлари илтимосига кўра, ОАВ вакиллари видолашув ва дафн маросимига киритилмаган. Масжидда ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган.

Шу куни, 1 июлда Франция президенти Эммануэл Макрон Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга Германияга режалаштирилган ташрифини 2 июлдан 4 июлга қолдириши ҳақида маълум қилди. Германия давлати раҳбари матбуот хизмати Штайнмайер Макроннинг ташрифи бекор қилинганидан афсусда эканлигини, бироқ Франциядаги мавжуд вазият фонида бу қарорни тушунишини таъкидлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда тартибсизликлар туфайли 700 дан ортиқ киши қўлга олинди
ePN