date

Эквадорда қаттиқ зилзила туфайли соҳилбўйи вайрон бўлди

Эквадорда қаттиқ зилзила туфайли соҳилбўйи вайрон бўлди

Табиий офат мамлакатнинг балиқчилик қишлоқлари ва кичик шахарчалар жойлашган қирғоқбўйи қисмини бутунлай вайрон қилган. Ҳозирда Эквадорда фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинган.

Эквадор тарихида энг қўрқинчли зилзила кўплаб қурбонлар ва кенг кўламдаги вайронгарчиликка сабаб бўлди. Табиий офат юз берган ҳудуд мамлакатнинг бутун соҳилбўйини қамраб олган, бу эса юзлаб чақирим ер, дея хабар беради New York Times.

Расмий маълумотларга биноан, 272 одам халок бўлган ва расман 2527 киши жароҳаҳланганлиги қайд этилган. Бироқ мамлакат президенти Рафаэль Корреа бу рақамлар тугал эмаслигини билдирди.
"Бу рақамлар яна ўсиши аниқ, афсуски, салмоқли даражада", - дея огоҳлантиради у.

Нобуд бўлганлар орасида учта муҳожир: иккита Канада фуқороси ва битта колумбиялик бор

Reuters агентлигининг хабар беришича, Эквадор президенти Корреа мамлакатдаги ҳолат туфайли Европага ташрифини вақтидан аввал тугатишига тўғри келди. У зилзила ҳақида эшитиши билан Эквадордаги энг кўп талофот кўрган Манта шаҳрига келди. Мамлакатда фавқулодда вазият ҳолат эълон қилинган.

Зилзила маркази соҳилбўйининг шимоли-ғарбий қисмида, Муисна шаҳридан 28 км наридаги аҳоли жойлашган жануби-шарқий қисмига яқин жойда эканлиги аниқланди. Асосий ер силкиниши маҳаллий вақт билан 23.58 да рўй берган. Зилзила ўчоғи 20,2 км чуқурликда жойлашган.

АҚШ геология хизматининг хабарига кўра зилзила магнитудаси 7,8 балл бўлган. Асосий силкинишдан сўнгги кичик силкинишлар сони 180 тага етган. Эквадор геофизика институти ходимлари бу қисқа силкинишлар яна бир неча кун давом этишини айтишди.

Колумбия, Коста-Рика, Панама ва Перу давлатлари ҳам салбий ҳолатлар олдини олиш мақсадида огоҳлантирилди.

Табиий офат зарар етказган ҳудудларда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун 5000 нафар полициячи ҳамда 11 минг ҳарбий жалб этилди. Шунингек юзлаб шифокорлар ва қутқарув ҳизматчилари ҳам ёрдам беришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эквадорда қаттиқ зилзила туфайли соҳилбўйи вайрон бўлди