08:51 / 04.07.2023
183

“Толибон” етакчиси барча гўзаллик салонларини ёпишни буюрди

Фото: AFP

“Толибон” ҳаракати етакчиси Афғонистоннинг 34 вилоятидаги барча аёллар гўзаллик салонларини ёпиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди.

“Толибон” Афғонистон устидан ҳукмронлик қилганидан бери энг кўп йўқотишга мамлакат аёллари учраган. Сабаби ҳаракат етакчисининг кўп буйруғи аёлларни қийин аҳволга солиб қўйган.

2 июль куни эълон қилинган аёллар гўзаллик салонларини ёпиш тўғрисидаги навбатдаги буйруқ ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

“Кобул шаҳри ва мамлакат вилоятларидаги гўзаллик салонларига бир ой муддат берилсин. Белгиланган муддатдан кейин уларнинг меҳнат фаолияти тақиқланади ва кейинчалик тузилган лицензия ҳамда шартномалар бекор қилинади”, — дейилган тегишли буйруқда.

Ҳирот вилоятидаги “Толибон” раҳбарияти гўзаллик салонларида тартиб ўрнатиб, аёллар бўянишдан олдин таҳорат олиши ва салон ичида “100 фоиз ҳижобга” риоя қилиши кераклигини айтганди.

14 моддадан иборат ушбу қоидалар Ҳирот шаҳридаги гўзаллик салонларига юборилган.

Намоз ўқиш, ҳижобга риоя қилиш, салонлар атрофига хавфсизлик камералари ўрнатиш ва объект атрофида эркакларнинг бўлишини тақиқлаш Ҳиротдаги “Толибон” ҳаракати қоидаларига киради.

Худди шундай чекловлар Афғонистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий қилинган.

Ҳозирда Ҳиротдаги толиблар маъмуриятининг буйруғига кўра, ресторанларда аёл ва эркак бўлимлари ажратилган ва ресторанларда муҳаррамсиз турмушга чиқмаган қизларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи йўқлиги айтилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” етакчиси барча гўзаллик салонларини ёпишни буюрди
ePN