23:23 / 04.07.2023
193

Қозоғистондан 24 минг литр бензин олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистондан 24 минг литр бензин олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Фото: Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги «Қазиғурт» божхона постида 24 минг литр АИ-92 бензинини ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди.

«Қазиғурт» божхона пункти ходимлари 15 июнь куни Ўзбекистонга йўл олган «DAF» русумли юк машинасини тўхтатди. Ўзбекистон фуқароси назоратида бўлган машинада божхона декларациясига мувофиқ юкланган «Оксигенат» товарининг ҳиди шубҳа уйғотиб, кўрикдан ўтказилди. Натижада 24 дона пластик идишга (ҳар бири 1000 литрдан) бензин солингани аниқланди. Намуналар божхона илмий-тадқиқот марказида текширилганида маҳсулот АИ-92 бензини экани тасдиқланди.

Суд қарорига кўра, қоидабузар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 103,5 минг тенге (қарийб 2,7 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди. Олиб қўйилган бензин давлат фойдасига мусодара қилинди.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, автотранспорт воситаларида бензин, дизель ёқилғиси ва айрим нефть маҳсулотларини республика ташқарисига олиб чиқиш тақиқланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондан 24 минг литр бензин олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди
ePN