date
views 267

АҚШда аттракцион бузилиб қолиб, одамлар 4 соат бошлари билан пастга осилган ҳолда қолиб кетди

АҚШда аттракцион бузилиб қолиб, одамлар 4 соат бошлари билан пастга осилган ҳолда қолиб кетди

АҚШнинг Висконсин штатидаги кўнгилочар боғда аттракцион бузилиши натижасида одамлар деярли тўрт соат давомида бошлари билан пастга осилган ҳолда қолиб кетишди. Уларни ерга тушириш учун кўтарма кран олиб келинди. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Fireball аттракциони вертикал ҳалқа бўлиб, унинг теграси бўйлаб трейлерлар ҳаракатланади. Механик носозлик туфайли аттракцион тўхтаб қолган.

Техниклар носозлик сабабини ҳали аниқлай олишмади. Аттракцион хавфсизлик бўйича яқинда текширувдан ўтгани маълум. New York Post нашрига кўра, аттракционда қолиб кетган 8 кишининг етти нафари болалардир.

Олдинроқ Стокгольмдаги Grona Lund кўнгилочар боғида роликдаги вагонлар рельсдан чиқиб кетгани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида камида тўққиз киши жароҳат олган. Улар касалхонага ётқизилган. Уч нафари оғир, қолганлари енгил жароҳатлар олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда аттракцион бузилиб қолиб, одамлар 4 соат бошлари билан пастга осилган ҳолда қолиб кетди