21:27 / 05.07.2023
589

Си Цзинпин Путинни Украинага ядровий ҳужумдан огоҳлантирди

Си Цзинпин Путинни Украинага ядровий ҳужумдан огоҳлантирди

Хитой етакчиси Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида шахсан огоҳлантирди.

Financial Times манбаларига кўра, бу иш шу йилнинг март ойида Москвага давлат ташрифи чоғида бўлган.

Шу билан бирга, Ғарб разведка хизмати вакилининг сўзларига кўра, Путин Си Цзинпиннинг ташрифидан ҳафсаласи пир бўлган, чунки бу Россияга ҳеч қандай фойда келтирмаган. Хитой раҳбари “Сибир кучи-2” газ қувурини қуриш бўйича келишувни имзолашдан бош тортди, бироқ қўшма коммуникеда ядро қуролидан фойдаланишни қоралашни талаб қилди.

Агар Россия Украинадаги уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланса, "бунинг ҳаммаси Хитой учун минус бўлади", деб изоҳлаган расмийлардан бири. Бу воқеа Европа Иттифоқининг Пекинга нисбатан муносабатини ўзгартириши мумкин, шу билан бирга Хитойнинг Москвага бу борадаги босими давом этиши Европа билан муносабатларни яхшилашга ёрдам беради.

Пекиндаги Ренмин университети халқаро алоқалар профессори Ши Инхун: “Хитой ҳеч қачон Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишига рози бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, деган. Унга кўра, агар Путин ядровий қуролдан Украинага қарши фойдаланса, “Хитой Россиядан янада узоқлашади”.

Ўз навбатида, Путин ўтган йилнинг октябр ойида Украинага тактик ядровий зарба бериш ҳеч қандай “сиёсий ёки ҳарбий маъно”га эга эмаслигини айтган эди.

Айни пайтда Киев Россия армияси 2022 йил мартида босиб олган Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станциясида авария содир этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзинпин Путинни Украинага ядровий ҳужумдан огоҳлантирди
ePN