21:51 / 05.07.2023
321

Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» ташаббусини Ҳиндистон қўллаб-қувватламади

Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» ташаббусини Ҳиндистон қўллаб-қувватламади

Фото: AP

Ҳиндистон Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» ташаббусини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлди.

«Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» сармоявий ва савдо ташаббусини қўллаб-қувватлайди», дейилади Нью-Деҳли декларациясида.

«Бир камар — бир йўл» ташаббуси 2013 йилда Хитой раҳбари Си Жинпинг томонидан илгари сурилган. Унинг мақсади Хитойнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Африка ва бошқа минтақалар бозорларига кириши, шунингдек, кўпроқ давлатлар иштирокида халқаро савдо ва сармоявий лойиҳаларни фаоллаштириш ва манфаатдор давлатлар капиталидан фойдаланишдан иборат. Бу ташаббусга 150 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар қўшилган.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолой тоғларида демаркация қилинган чегаранинг йўқлиги (икки давлатни фақат назорат чизиғи ажратиб туради) ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келмоқда. 1959 йилда Нью-Деҳли Хитой томонидан Аруначал-Прадеш штатининг бир қисми эгаллаб олинганини эълон қилди. 1962 йилда қуролли тўқнашув бошланди, оқибатда Ладакх ва Аксайчин минтақаларида 38 минг квадрат километрга яқин ҳудуд Хитой назорати остига ўтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» ташаббусини Ҳиндистон қўллаб-қувватламади
ePN