Қозоғистон ғарбидаги қишлоқлардан бирида яшовчи фуқаро Бокейoрда туманидаги Хон ўрдаси қишлоғида “одамларнинг оммавий ўлими” ҳақида хабар тарқатди. Қишлоқ аҳолиси ноаниқ шароитда вафот этгани айтилмоқда.
Facebook саҳифасидаги пост муаллифининг қайд этишича, сўнгги 10-15 кун ичида қишлоқда ноаниқ шароитда 10 га яқин одам ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти 50 ёшга ҳам тўлмаган.
“Наҳотки бу ҳеч кимни ташвишга солмаяпти? Қишлоғимиз Урал шаҳридан 600 километр узоқликда жойлашган, йўллари ёмон. Эҳтимол, шу сабабдан ўз вақтида тиббий кўрикдан ўта олмаяпмиз. Чорва моллари оммавий нобуд бўлганда ҳам текширувдан ўтади, ҳозирги ҳолатда эса одамлар”, — дейди у.
Бироқ соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати бу маълумотни рад этди. У постдаги маълумот статистик кўрсаткичларга тўғри келмаслигини билдирди. 2023 йил бошидан буён ушбу қишлоқда 14 киши ҳалок бўлгани, ўлим сабаблари аниқлангани айтилган.
“Бирида ошқозон ости бези саратони бор эди, иккинчиси асфиксия билан оғриган, овқатланаётганда бўғилиб қолган. Яна бири вафот этганида Атирауда эди. Иккинчиси Россияда яшаган, март ойида қишлоққа келган. Бир киши бахтсиз ҳодисада вафот этган. Уч нафари сурункали юрак ишемик касаллиги билан оғриган.
Бири жигар сиррози билан касалланган, иккинчиси қон босими ва қандли диабет билан рўйхатга олинган, дори-дармонларни қабул қилган. Аммо у шифокор тавсияларига амал қилмаган ва спиртли ичимлик истеъмол қилганидан кейин вилоят кўп тармоқли шифохонасига олиб келинган. Тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ 30 июнь куни тиббий муассасада вафот этган”, — дейди Ғарбий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлими бошлиғи Айгул Кулбаракова.“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди