Россиянинг Уляновск вилоятида Қуръон китобини ёқиб юборган хорижлик фуқаро қўлга олинди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
“Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқаро мусулмонлар учун муқаддас Қуръон китобига нисбатан куфрона ҳаракатлар содир этаётгани акс этган видео пайдо бўлганди. Дастлабки маълумотларга кўра, провакатор Уляновск ҳудудида бўлиб турган. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот ходимларимиз ушбу даҳшатли ишни тергов қилмоқда. Ҳуқуқбузар қўлга олинди”, — дея вилоят губернатори Алексей Русскихдан иқтибос келтирди нашр.
Аввалроқ Россия жамоатчилигида бир эркак Қуръонни ёқаётгани ва мусулмонларни ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, эркак асли Мисрдан бўлган, Россияга кўчиб ўтгандан кейин ўз эътиқодини ўзгартирганини эълон қилиб, ОАВ эътиборига тушган.
2 июлга ўтар кечаси Россиянинг Кабардино-Балкария республикасида номаълум эркак масжидда Қуръоннинг бир нечта нусхасини ёқиб юборганди. Кўп ўтмай у қўлга олинган.
Апрель ойида Москва шарқидаги Белое озеро ҳудудида яна бир шахс Қуръонни ёқиб юборган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров муқаддас китобни ёқиб юборган шахсни жазолашга ваъда берган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди