Мексика жанубидаги Оахака штатида автобуснинг дарага қулаши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди.
Прокуратура маълумотларига кўра, 15 нафар аёл воқеа жойида, улардан икки нафари касалхонага ётқизилган вақтда, шунингдек, 13 нафар эркак ва бир бола ҳалок бўлган.
Дастлабки расмий хабарда қурбонлар сони 27 киши, жароҳатланганлар сони эса 17 нафар экани айтилган.
Ваколатли орган автобус кузатув камерасида олинган тасвирларни эълон қилди. Унда ҳайдовчи қўпол хатога йўл қўйгани акс этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар